+998 71 203-00-50        Узбекистан, г. Ташкент, ул. Истиклол 29, 100017
TOSHKENT VILOYATI "DORI-DARMON" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 26.12.2023   
Дата опубликования модератором*: 26.12.2023   

Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» акциядорлик жамияти томонидан 2023 йил 19 декабрь санасида Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган Жамият акциядорларининг такрорий навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарноманинг (https://new.openinfo.uz/announce/jobs/16590) баъзи қисмларига, 2023 йил 22 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-213-сонли Фармони қабул қилинганлиги сабабли, қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

«…

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 06 январь ҳолатига тузилади.

Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2024 йил «06» январь ҳолатига тузилади.

…»

Юқоридагиларга мувофиқ, мазкур хабарномани қуйидагича ўқишингизни сўраймиз.

Ҳурматли акциядорлар!

Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ акциядорларининг 2023 йил 13 декабр санасига чақирилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши етарли кворум бўлмаганлиги сабабли ўтказилмади. Кузатув кенгашининг 2023 йил 18 декабрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг такрорий навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2024 йил 11 январь куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1А уй бўйича жойлашган Жамият биносида ўтказиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 06 январь ҳолатига тузилади.

Кун тартиби:

1. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

2. Банк кредитини жалб қилиш билан боғлиқ йирик битим тузилишини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 40-41 моддаларига асосан, Жамият акциядорлари «мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш» тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканликларини маълум қиламиз.

Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2024 йил «06» январь ҳолатига тузилади.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича нақдсиз пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади.

Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши учун акциядорлар:

а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), депо хисоб варағидан кўчирма (ёки нусхаси), сотиб олиниши талаб қилинаётган акциялар сони ва акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатган ҳолда жамиятга ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида ёзма талаб (ариза) юбориши;

б) Паспорт билан шахсан келиши ёки акцияларни қайтариб олиш шартномасини тузиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома билан ваколатли вакилни жамиятга юбориши;

с) юридик шахс мақомига эга бўлган жамият акциядорлари билан акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун ушбу юридик шахс раҳбари ёки ваколатли вакили иштирок этиши лозим бўлади.

Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг, Жамият, қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 10 (ўн) кун ичида қайтариб сотиб олади.

Жамиятнинг ўз акцияларини сотиб олиши буйича тузиладиган шартномалар (битимлар), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади ва акциядорларга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачилари томонидан рўхатдан ўтказилади. Инвестиция воситачилари хизмати хақи Жамият томонидан тўланади.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1A уйда жойлашган Тошкент вилояти«ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг биносида 2023 йил 25 декабрдан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: doridarmon@mail.ru.

Телефон: (95) 198-03-15.

26.12.2023

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   66    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
Общая статистика
AO OOO
Всего эмитентов
Всего раскрытой информации
Существенные факты
Проспекты эмиссий
Ежеквартальные отчёты
Годовые отчёты
Уставы
8. Изменение в составе наблюдательного совета, ревизионной комиссии или исполнительного органа 06. Решения, принятые высшим органом управления эмитента 21. Заключение сделки с аффилированным лицом 36. Изменения в списке аффилированных лиц