“Oхангароншифер“акциядорлик жамияти акциядорларининг
ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“Oхангароншифер“ акциядорлик жамиятийирик акциядори Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 02/09-3-17/916-сонли ёзма талабига асосан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 12 январь куни, соат 11-00 да Тошкент вилояти, Охангарон тумани, Охангароншифер АЖ мажлислар зали биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади.
Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2023 йил 20 декабрь ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. “Oхангароншифер“АЖ нинг қимматли қоғозларини биржанинг котировкалаш
варағига киритиш.
Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Oхангароншифер“ АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: 8-370-64-5-39-99.
Охангароншифер АЖ
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |