Ҳурматли«O`ztemiryo`lkonteyner» АЖ акциядорлари!
2023 йил 29 ноябрь куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кворуми бўлмаганлиги сабабли, ушбу йиғилиш 15 кунга, яъни 2023 йил 14 декабрга кўчирилди. Йиғилиш ўтказиладиган манзил ва кун тартиби ўзгаришсиз қолдирилади.
Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш юқоридаги манзилда соат 14-00 дан бошланади. Ёнингизда паспорт ёки шахсий гувоҳнома бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш учун тайёрланган материаллар билан жамият жойлашган жойда танишишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-4, А. Қодирий кўчаси, 23а-уй.
Шу билан бирга, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ паспорт маълумотлари ёки почта манзилингиздаги ўзгаришлар, ҳамда СТИР ва електрон почта манзил тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида "ТАТ-РЕЕСТР" МЧЖ депозитарийсига тақдим этиш зарурлигини эслатиб ўтамиз: тел. (71) 232-01-45.
Акциядор ўзи тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим қилмаган бўлса, унинг акцияларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий ва "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ бу борада акциядорга етказилган зарарлар учун жавобгар эмас.
Маълумот учун жамиятнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 78-148-37-78 (777)
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |