“Uztrade” акциядорлик жамияти бошқарув аъзоси номзодлигига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!
Бошқарув аъзоси -Истиқболли ривожланиш ва молия бўйича директор лавозимига профессионал олий маълумотли, маъмурий бошқарув ходимларини бошқарувида уч йилдан кам бўлмаган тажрибага эга бўлган, бир неча хорижий тилларни биладиган номзодлар танлаб олинади. Танловда хорижий давлатлар фуқаролари хам иштирок этиши мумкин.
Танлов 2 босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқичда даъвогарларнинг тақдим қилинган ҳужжатлари танлов талабларига мутаносиблиги кўриб чиқилади.
Даъвогарлар юқорида қайд этилган шартларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари, ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларга қуйидагиларни илова қилишлари керак:
-даъвогарнинг танлов тартиби ва шартлари билан танишганлиги кўрсатилган ариза;
-даъвогарнинг паспорти нусхаси, унинг шахсий ва мехнат фаолияти хақида анкета шаклидаги маълумотнома( справка -объективка);
-тавсиянома ( агар мавжуд бўлса);
-телефон рақами, e- mail, Telegram.
Иккинчи босқичда биринчи босқичдан ўтган даъвогарлар ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилиш учун Жамият кузатув кенгашига ва жамиятнинг ягона акциядорига тақдим қилинади.
Ҳужжатларни
қабул қилиш муддати: 2023
йилнинг 2 ноябрдан
17 ноябригача.
Танлов ўтказиладиган сана: 2023 йил, 24 ноябр.
Белгиланган вақтда топширилган ҳужжатлар (ҳужжатлар қайд қилинган мундарижа билан тикилган холда) кўриб чиқилади. Белгиланган вақтда топширилмаган ҳужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51/1 уй. Индекс: 100047.
Электрон почта манзили:info@uzte.uz
Боғланиш телефон рақами: (99871) 233-01-97.(Ходимлар бўлими).
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |