«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорларига!!!
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Банк устав капиталини кўпайтириш мақсадида, 2023 йил 3 августда Банк кузатув кенгаши томонидан қўшимча 27 чиқарилувдаги ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 сўм бўлган жами 440 000 000 000 сўмлик 440 000 000 дона эгасининг номи ёзилган оддий акцияларни чиқариш (қўшимча) тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор 2023 йил 12 сентябрда РОО22-27-сон билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинди.
Ўзбекистон
Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонунининг (06.05.2014 йил, 370-сонли)
36 моддаси, шунингдек акциялар чиқарилиши (қўшимча) тўғрисидаги қарорга мувофиқ,
банк акциядорлари қўшимча чиқарилган акцияларни банк уставида белгиланган
тартибда ўзларига тегишли бўлган овоз берувчи шу турдаги акциялар сонига
мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал
қилиш муддати ушбу билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт)
кунни ташкил этади.
Юқорида кўрсатилган қонуннинг 34 моддасига асосан қўшимча чиқарилган акциялар акциядорларга бозор нархида жойлаштирилади.
Қўшимча чиқарилган оддий акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли хуқуққа эга бўлган акциядорларнинг рўйхати, Банк акцияларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган сана, 2023 йил 3 август холатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.
Банк акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A / 560 250 000 = B
440 000 000 * B = C
Бунда:
560 250 000 – Банк устав капиталидаги умумий акциялар сони;
440 000 000 – қўшимча чиқарилган оддий акцияларнинг умумий сони;
А – акциядорнинг Банк устав капиталидаги оддий акциялари сони;
В – Банк устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган оддий акциялар сони.
Аниқлаш давомида қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Банк акциядори ўзининг акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан тўлиқ ёки қисман фойдаланиши мумкин, бунинг учун акциядорнинг тўлиқ исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), сотиб олаётган акциялар сони ва акциялар учун ҳақ тўланганлиги кўрсатилган хужжат илова қилинган ариза “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Бош офиси ва худудий филиалларига тақдим этилиши зарур.
Акциядорлар акциялар учун тўловларни уларга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳам амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Банк акцияларини сотиб олиш бўйича хужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ҳамда акциялар чиқарилиши (қўшимча) тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |