«ASIA INSURANCE SUG’URTA KOMPANIYASI» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли акциядорлар!
«ASIA INSURANCE SUG’URTA KOMPANIYASI» АЖ (кейинги - ўринларда Жамият) Кузатув кенгашининг 2023 йил 08 июндаги қарорига мувофиқ номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўмлик 1 493 740 дона оддий акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи томонидан 2023 йил 01 август куни № Р0937-3 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.
Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.
Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2023 йил 08 июнь холатига шакллантирилган Жамиятакциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акциялар 1 000 (бир минг) сўм қийматда жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Акциядорлар акциялар учун тўловларни уларга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.
Жамият акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A/36 558 007=B
1 493 740*B=C
Шунда:
36 558 007– Жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони;
1 493 740 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги акциялари сони;
В – Жамият устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.
Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар қўшимча маълумотлар олиш учун Жамиятга мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: +998 (71) 233 11 11.
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |