«APEX BANK» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли акциядорлар!
«APEX BANK» АЖ (кейинги - ўринларда Банк) Кузатув кенгашининг 2023 йил 15 июндаги қарорига мувофиқ номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўмлик 150 000 000 дона оддий акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи томонидан 2023 йил 17 июль куни № Р0971-2 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.
Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Банк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади.Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.
Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2023 йил 15 июнь холатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акциялар 1 000 (бир минг) сўм қийматда жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкга тақдим этилиши керак.
Акциядорлар акциялар учун тўловларни уларга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.
Банк акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A/100 000 000=B
150 000 000*B=C
Шунда:
100 000 000 – Банк устав капиталидаги умумий акциялар сони;
150 000 000 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг Банк устав капиталидаги акциялари сони;
В – Банк устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.
Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар қўшимча маълумотлар олиш учун Банкга мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: +998 (71) 203 08 08.
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |