ЭЪЛОН
“O’zsanoateksport” акциядорлик жамияти акциядорларининг
йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида
“O’zsanoateksport” АЖ
акциядорларининг 2022 йил якунлари бўйича навбатдаги йиллик йиғилиши 2023
йилнинг 26 июн куни соат “16:00” да Жамият жойлашган Тошкент шаҳар, Мирзо
Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси
107 уйда қуйидаги кун тартиби билан ўтказилиши хабар беради.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш вақти - соат 15-30.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши бошланиши вақти - соат 16-00.
Кун тартиби:
- “O’zsanoateksport” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
- “O’zsanoateksport” АЖ акциядорларини навбатдаги умумий йиғилишининг саноқ комиссиясининг сон ва шаҳсий таркибини тасдиқлаш;
- “O’zsanoateksport”АЖ Бошқарув раисининг Жамият 2022 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти, Бизнес-режаси ва самарадорликнинг асосий ва қўшимча кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш;
- “O’zsanoateksport” АЖнинг 2022 йил молия-хўжалик фоалияти якунлари бўйича “Nazorat-Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг ҳулосасини кўриб чиқиш;
- “O’zsanoateksport” АЖнинг 2022 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
- “O’zsanoateksport” АЖда 2022 йил учун корпоратив бошқарув тизими баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
- “O’zsanoateksport” АЖнинг 2022 йил учун соф фойдасини тақсимлаш, дивидентлар миқдори, уларни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;
- “O’zsanoateksport” АЖ Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш;
- “O’zsanoateksport” АЖ Бошқарув раиси, Директорлар ва Бошқарув аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини кўриб чиқиш ва тузиш;
- “O’zsanoateksport” АЖнинг 2023 йил учун Бизнес режасини тасдиқлаш;
- Жамият балансидаги мавжуд тўлиқ эскириш ҳисобланган, жисмонан ва манан эскирган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида;
- “O’zsanoateksport”
Акциядорлик жамиятига “Uzprommashimpeks” АЖ
ва “Markazsanoateksport” АЖлари қўшилиши натижасида ҳосил бўлган зарарларни
камайтириш тўғрисида;
- “O’zsanoateksport”АЖ Кузатув кенгаши аъзоларни 2022 йил якунлари бўйича мукофотлаш;
- “O’zsanoateksport”АЖ ижроия органи аъзоларни 2022 йил якунлари бўйича мукофотлаш;
Акциядорлар рўйхатини шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилган эмитент органи “O’zsanoateksport”АЖ Кузатув кенгаши.
- акциядорларнинг умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш учун, акциядорларнинг рўйхатини тузиш санаси 2023 йил 5 июн этиб белгиланган;
- акциядорларнинг
умумий йилишида қатнашиш учун акциядорлар рўйхатини
2023 йил 24 июн этиб белгиланган;
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашишга рўйҳатдан ўтиш ва унда иштирок этиш учун акциядорларни шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ ID карта), акциядор вакиллари эса - ишончнома (жисмоний шахслар учун - нотариал тасдиқланган, юридик шахслар учун - ушбу юридик шахс томонидан берилган), Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши керак.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши материаллари билан танишиш учун Тошкент шаҳар, Мустақиллик шох кўчаси, 107 уй, 328-хона, тел: (71) 209-48-48 (ички.1010) “O’zsanoateksport”АЖга мурожат қилишингиз мумкин.
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |