«РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР» («COMPLY OR EXPLAIN») ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2016 йил 29 июндаги қарорига асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.
2021 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган давр мобайнида “Gidromaxsusqurilish”АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди.
Кодекснинг III бўлими 15-банди 2-хатбошисининг тавсиясига кўра, Жамият кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабларини акс эттириши белгиланган.
Жамиятнинг кузатув кенгашининг таркибига мустақил аъзоларни киритиш бўйича Жамият акциядорларидан таклифлар келиб тушмаган.
Кодекснинг III бўлими 18-банди тавсиясига кўра, Акциядорлик жамиятлари “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритиши белгиланган.
Жамиятнинг кузатув кенгашининг таркибига мустақил аъзоларни киритиш бўйича акциядорларидан номзодлар келиб тушмаган.
Кодекснинг VI бўлими 25-банди 10-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиш белгиланган.
“Gidromaxsusqurilish” АЖда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилган бўлиб, 2021 йил учун корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этишга зарурат бўлмади. Келажакда Жамиятда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилиши мумкин.
“Gidromaxsusqurilish”АЖ Кодекс тавсияларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаш учун келгусида ҳам зарурий ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширади.
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |