+998 71 203-00-50        Узбекистан, г. Ташкент, ул. Истиклол 29, 100017
"TOSHKENT RESPUBLIKA FOND BIRJASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ КОДЕКСИ ТАВСИЯЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА
Дата раскрытия: 05.07.2022   
Дата опубликования модератором*: 06.07.2022   

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш ҳақида

ХАБАРНОМА

“Тошкент” РФБ АЖ акциядорлик жамияти фаолияти бизнесни адолатли ва ошкора олиб борилишини намойиш этган ҳолда, самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича комиссия йиғилишининг 2015-йил 31-декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига ихтиёрий равишда амал қилади.

2021 йил 1 январдан 31 декабргача давр мобайнида “Тошкент” РФБ АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг барча тавсияларига амал қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам унга амал қилиш ниятидадир.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари қуйидаги истиснолардан ташқари амалга оширилди:

1. Корпоратив бошқарув кодексининг 1-бўлим 20-банди Жамиятда миноритар акциядорларнинг роли ва ҳуқуқларини устав ёки бошқа тарзда чекламасликни тавсия қилади. “Тошкент” РФБ АЖда миноритар акциядорлар қўмитаси тузилмаган.

2. Корпоратив бошқарув кодексининг 2-бўлим 18-бандида Акциядорлик жамиятларида шўба ва тоъбе корхоналарни ташкил этишда шартномавий ҳуқуқ ва мажбуриятларга риоя этилишини, низоларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқишни таъминлаш тавсия этилади. "Тошкент" РФБ АЖнинг шўъба ва тоъбе корхоналари мавжуд эмас. Бироқ, агар жамиятда шўъба ва тоъбе корхоналари ташкил этилган тақдирда, ушбу тавсиянома ўз вақтида амалга оширилади.

“Тошкент” РФБ АЖ Кузатув кенгаши ва ижроия органи Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш бўйича зарур ички корпоратив тадбирларни амалга оширишда давом этади.

3. Корпоратив бошқарув кодексининг 4-бўлим 5-бандида, агар акциядорлик жамияти асосий ва унинг тасарруфида шўъба корхоналар (ташкилотлар) мавжуд бўлса, бу жамият консолидациялланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва уни акциядорларига тақдим этиши тавсия этилади. “Тошкент” РФБ АЖ ўз акциядорларига асосий қарам корхона бўлмагани туфайли консолидациялланган молиявий ҳисобот тузмайди ва тақдим этмайди

05.07.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   876    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
Общая статистика
AO OOO
Всего эмитентов
Всего раскрытой информации
Существенные факты
Проспекты эмиссий
Ежеквартальные отчёты
Годовые отчёты
Уставы
8. Изменение в составе наблюдательного совета, ревизионной комиссии или исполнительного органа 06. Решения, принятые высшим органом управления эмитента 21. Заключение сделки с аффилированным лицом 36. Изменения в списке аффилированных лиц