| «QO’QON BIOKIMYO» AЖ НИНГ 2020 ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА: | |
| «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» ДУК томонидан 2021 йил 17 мартдаги 11-1262 сонли хати билан
жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳисоботи, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш
бўйича тавсиялар тақдим
қилинди.
Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлиги) ва Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази (ҳозирда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби) томонидан 25.07.2016 йилда тасдиқланган саволнома асосида ўтказилиб, унинг натижа“юқори” бўлиб, 924 баллни ташкил этган, яъни 77%. Баҳолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди: |
|
| Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари | Тушунтиришлар |
| Жамият томонидан акциядорлар умумий йиғилиши электрон почтаорқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда) овоз бериш, шунингдек умумий йиғилишни видеоконференц алоқа усулида ўтказишни тартибга солувчи ҳамда АЖ бошқарув ва назорат органлари маърузаси (ҳисоботи) матни ва шаклларига талабларнибелгилайдиган ички тартиб (регламент) ишлаб чиқилмаган. | - Акциядорлар умумий йиғилиши электрон почта орқали
(электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда) овоз бериш, шунингдек умумий
йиғилишни видеоконференц алоқа усулида ўтказишни тартибга солувчиички тартиб (регламент) ишлаб чиқиш устида
ишланмоқда.
- 2020 йил 20 июнда бўлиб ўтган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида «QO’QON BIOKIMYO» AJ нинг бошқарув ва назорат органлари маърузаларининг шакли ва мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низоми тасдиқланган. |
| Ижроия орган раҳбари ва аъзоларини танловини ўтказиш тўғрисидаги эълон матни чоп қилинмаган. | 2020 йилда Ижроия орган раҳбари ва аъзоларига танлов ўтказилмаган. Ижроия органи раҳбари ва аьзолари бизнес-режани бажарилишига баҳо берган ҳолда Кузатув кенгаши томонидан сайланади. |
| Жамиятда сифат менежменти тизими бўйича халқаро орган томонидан бериладиган халқаро сертификат олинмаган. | Жамиятда томонидан O’z
DSt ISO 9001:2015 ва O’z DSt ISO 22000:2009 сифат менежменти тизимлари бўйича Ўзбекистон бўйича амал қиладиган миллий сертификат олинган. |
| Жамият сайтида фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг шарҳлари ва прогнозлари мавжуд эмас. | Фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг шарҳлари ва прогнозлари эълон қилингандан сўнг жамият сайтига жойлаштириш кўзда тутилган. |
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |