+998 71 203-00-50        Узбекистан, г. Ташкент, ул. Истиклол 29, 100017
"O'ZPARQURILISH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“УЗПАРҚУРИЛИШ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ ЛАВОЗИМИГА САЙЛАШ УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 10.05.2021   
Дата опубликования модератором*: 11.05.2021   

“Узпарқурилиш” АЖ бошқарув раиси лавозимига сайлаш учун танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон

Танловда иштирок этиш учун қизиқиш билдирган Ўзбекистон Республикаси фукаролари ва чет-эл давлатлари фуқаролари таклиф этиладилар.

Танлов Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукини химоя килиш тугрисидаги» конуни, Узбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув замонавий методларини жорий этиш тугрисида»ги 2015 йил 24 апрелдаги 4720-сонли карори ва жамият устави асосида эълон қилинган.

Жойлашиш манзили: Бухоро вилояти, Коровул бозор тумани, Карши шоссеси.

Фаолиятининг асосий йуналишлари: қурилиш хизматлари.

Лавозим номи: «Узпарқурилиш» АЖ бошқарув раиси.

Вазифалар: Узбекистон Республикаси конунчилиги ва «Узпарқурилиш» АЖ уставига асосан жамиятнинг барча фаолияти бўйича умумий рахбарлик килиш.

Танлов иштирокчиларига куйиладиган талаблар:

Иш ҳақи бўйича мавжуд қарздорликни қисқа муддатда тўлаб бериш;

Қўшимча қурилиш монтаж ишларини бажариш бўйича шартнома тузиш;

Олий (техник/иқтисодий) маълумот;

Мехнатни мухофаза килиш, техника хафвсизлиги, ишлаб-чикариш санитарияси, ёнгин хафсизлиги ва саноат хафсизлиги коидалари ва нормаларини билиш;

Тил билиш: ўзбек ва рус тилларида эркин мулокот, чет-эл тилларини билиш кадирланади;

Жамият фаолиятига тегишли Узбекистон Республикаси конун актларини, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари, Узбекистон Республикаси давлат активларини бошкариш Агентлиги, махаллий хокимлик органлари хамда бошка рахбарлик ва норматив хужжатларни, корпоратив бошкарув принципларини билиш;

Жамият ихтисослиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган муддатда тажрибага эга бўлиш.

Танловда иштирок этиш учун номзод жамиятга такдим этиши шарт булган хужжатлар:

Такдим этилган хужжатлар руйхати ва алока маълумотлари курсатилган холда танловдаи штирок этиш учун ариза;

Шахсини тасдикловчи хужжат нусхаси, мехнат дафтарчаси нусхаси ёки мехнат тажрибасини тасдикловчи хужжат, олий маълумот тугрисидаги хужжат нусхаси, хамда кушимча маълумотга эга булганлиги тугрисидаги хужжатлар нусхаси;

- 1-иловага асосан шаклда номзод анкетаси;

- танлов таклифи (алохида конвертда елимланган ва имзолари билан тасдиқланган холда такдим этилиши шарт).

Танлов таклифи номзод томонидан хакикатдаги молия-хужалик фаолияти курсаткичлари асосида ишлаб чикилади ва ўрта истиқболда корхонани ривожлантиришни стратегик режасини кўзда тутилган бўлиши керак, бунда:

- корхонани келгуси йилга бошкариш буйича аник режаси;

- иш ҳақи бўйича мавжуд қарздорликни аниқ муддати кўрсатилган ҳолда тўлаб бериш режаси;

- қўшимча қурилиш монтаж ишларини бажариш бўйича аниқ буюртмачи номи, иш қиймати ва муддати кўрсатилган ҳолда шартнома тузиш режаси;

- жамиятда мавжуд булган максадларни самарали бажариш ва хатарларни тахлил килиш натижалари, хамда корхона техник-иктисодий ва молиявий курсаткичларини яхшилаш ва ракобатбардошлигини ошириш буйича таклиф;

- корхонани ривожлантириш учун инвестиция жалб килиш буйича таклиф;

- корхонани асосий молия-хужалик фаолияти курсаткичларини яхшилаш буйича кутиладиган таклиф;

- жамиятда корпоратив бошкарув тизимини такомилаштириш буйича таклиф.

Хужжатлар дастлабки танлов ўтказиладиган кун: 2021йил 15 май.

Аризалар илова килинган хужжатлар билан 2021 йил15 майгача; душанба-жума кунлари 08.00 дан 17.00 гача (махаллий вакт буйича) Бухоро вилояти, Коровулбозор туман, Карши шоссе манзили буйича кабул килинади. Электрон манзил: uzparqurilish@mail.ru. Алоқа учун телефон: +99899-344-19-37, +99893 470 68 86, Танлов ўтказилиши билан боғлик қўшимча маълумот олиш учун жамият ходимларни бошқариш бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз. 

10.05.2021

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   1230    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
Общая статистика
AO OOO
Всего эмитентов
Всего раскрытой информации
Существенные факты
Проспекты эмиссий
Ежеквартальные отчёты
Годовые отчёты
Уставы
8. Изменение в составе наблюдательного совета, ревизионной комиссии или исполнительного органа 06. Решения, принятые высшим органом управления эмитента 21. Заключение сделки с аффилированным лицом 36. Изменения в списке аффилированных лиц