"Шаҳрисабз вино-ароқ" АЖ Бошқаруви раиси лавозимига танлов
Асосида номзодни танлаш бўйича
ЭЪЛОН
"Шахрисабз вино-ароқ" АЖ Бошқаруви раиси лавозимига номзодни
танлаш учун танлов эълон қилади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
-Номзоднинг ёши 60 ёшдан ошмаган булиши;
- олий техник, олий кимё-технология, олий иқтисодий-мухандислик маълумотга эга бўлиши;
- раҳбарлик лавозимларда камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан алкоголи ва алкоголсиз маҳсулот иш лабчиқариш ташкилотларида;
- технологик ва автоматик ишлаб чиқариш ускунларининг муваффақиятли ишлаши, шу жумаладан алкоголи ва алкоголсиз маҳсулотларни қуйиш тажрибаси;
- меҳнатни ташкил этишнинг бозор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва линиялардан самарали фойдаланиш қобилияти;
- савдо кўргазмаларини ташкил этиш-қатнашиш, озиқ-овқат ва қадоқлаш ускуналарини сотиб олиш, экспортни ва логистикани таъминлаш тажрибаси;
- кузатув кенгаши аъзолари ёки Жамият раҳбарлари билан бирон бир қариндошлик алоқалар йўқлиги;
- иқтисодий ёки менежмент соҳасидаги жиноий иш қўзғатилмаганлиги, шу жумладан чет элга чиқишга чекловлар йўқлиги;
- юқори даражадаги алоқа маданияти, интизом, қатъийлик, ҳаллоллик ва стрессга бардошлиги;
Чет тилларини билиш:
-резидент учун: ўзбек тили - равон, рус тили, инглиз тили ёки немис тилларида сўзлашув қўллаб-қувватланади;
-норезедент учун: рус тилини биладиган – равон, ўзбек, инглиз ёки немистилларида сўзлашув қўллаб-қувватланади .
Компьютер билими:
MS Office да ишончли фойдаланувчи ёки (мукаммал билиши).
Лавозим вазифалари:
-Жамият фаолиятини бошқариш, самарали, барқарор ва даромадли ишни ва унинг ривожланишини таъминлаш;
-Бизнес-режалар ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шунингдек уларнинг катъий бажарилишини назорат қилиш;
-Маблағлар тақчиллигини қоплаш, Жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва шартномавий мажбуриятларни бажариш чораларини кўриш;
-Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш учун зарур бўлган миқдорда, шунингдек ижтимоий соҳада Жамиятнинг даромадини, Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш учун юзасидан тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
-Ишчилар (ходимлар) учун ижтимоий кафолатлар ва хавфсиз меҳнат шартномаларига риоя этилишини таъминлаш;
-Амалдаги қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармонлари, ҳамда Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларни талабларига риоя қилиш;
Асосий иш шароитлари:
-Иш тартиби: 5/2, 8:00 дан 17:00 гача. Доимий иш.
-Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рўйхатдан ўтиш.
Иш ҳақи: штат жадвалига мувофиқ Жамиятнинг ички ҳужжатларига ва бозор механизмларига мувофиқ тўловлар
Конкурснинг махсус шартлари:
-Номзодлар бир хил балл тўплаган тақдирда, хорижий менежерга устунлик берилади;
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этиш;
Лавозимга (номзод) даъвогарларнинг ҳужжатлари:
-резюме ёки справка-объективка;
-диплом ва сертификатлар нусхаси;
-судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома;
-тавсиянома резидентлар ва норезидентлар учун;
-шунингдек, меҳнат дафтарчасининг нусхаси резидент учун.
Жамият директории сифатида асосий устувор вазифаларнинг қисқача тақдимоти (2 варақгача):
- ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик даражасини ошириш;
- ишлаб чиқарилган соф махсулотлар ассортиментини диверсификация (кенгайтириш) қилиш, шу жумладан алкоголсиз ичимликлар ва бошқа мева ва сабзавотлар махсулотлари;
- савдо бозорларини кенгайтириш ва Жамиятнинг экспорт салохиятини ошириш;
- савдо-сотиқ ташкилотлари ва тармоқлари билан ишлашни такомиллаштириш (дебиторлик қарзларини камайтириш;
- экспортни таъминлаш ва унинг хажмини кўпайтиришнинг чора-тадбирлари;
- чет эл инвестицияларини жалб этиш Плани ва имкониятлари;
- кадрлани тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан чел элда.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар конвертга солиниб, муҳрланган ҳолда нуқсонларсиз бир нусхада қўйидаги манзилда қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар, Ипак йўли кўчаси 170 уй (“Шаҳрисабз вино-ароқ” АЖнинг маъмурий биносида)
Боғланиш учун шахслар – Жамият ходимлар бўлими мутахассиси Бурхонова Гулрух (тел:+99897 101 3003) Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2021 йил 28 январ куни (маҳаллий вақт) соат 15:00 гача
Телефон: +998755211625
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |