АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ
Акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк”
акциядорлари диққатига!
АТБ “Универсал банк” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 19 февраль куни соат 11:00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1.Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2.Банкнинг 2023 йил ярим йиллиги якуни бўйича ўтказилган ташқи аудитор ҳисоботини тасдиқлаш.
3.Банкнинг 2023 йил ярим йиллиги якуни бўйича соф фойдани тасдиқлаш ва тақсимлаш.
4.Банкнинг 2023 йил ярим йиллиги якуни фойдасидан ва ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдадан дивидендлар тўлаш.
5.Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун банк акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2024 йил 26 январь.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2024 йил 13 февраль.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига доир материаллар билан қуйидаги манзилда танишиб чиқиш мумкин: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчаси.
Йиғилишда қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш вақти: 2024 йил 19 февраль, соат 10:00 дан 10:55 гача.
Акциядорлардан йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорлар вакилларидан эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Акциядорлардан уларга дивидендлар тўланиши учун тегишли банк ҳисобварақ маълумотларини тақдим этишлари сўралади.
Маълумот учун телефон: (+99871) 200-11-10 ички рақам 1071.
Ҳурмат билан,
Банк Кузатув кенгаши ва Бошқаруви.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |