“O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖнинг барча кредиторларига
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Энергетика Вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2022 йил 24 мартдаги 126-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ “Иссиқлик электр станциялари”АЖ тизимидаги ташкилотларни ушбу жамиятнинг ҳудудий филиаллари этиб қайта ташкил этиш белгиланган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида “O’ZENERGOTA’MINLASH”АЖ акциядорларининг 2024 йил 17 январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖни “ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI” АЖга қўшиб олиш йўли билан жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълум қилинади.
Жамият қайта ташкил этилаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан “O’ZENERGOTA’MINLASH”АЖни барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI” АЖга ўтишини маълум қиламиз.
Маълумот учун телефон: +99855 501-30-30
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |