«DD GENERAL INSURANCE» акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти (кейинги ўринларда - Жамият) балансидаги Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 27-уй манзили бўйича жойлашган Жамият биносининг мустақил баҳоловчи томонидан тақдим этилган баҳолаш ҳисоботини эксперт текширувидан ўтказиш учун эксперт ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун эксперт ташкилотлар Жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
Экспертиза фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
Ташкилот устави нусхаси;
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Экспертиза ишининг бажарилиши муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи.
Тақдим этиладиган хужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2024 йил 31 январь 17:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 27-уй, Жамият бош офиси биноси.
Мурожат учун телефон: (+99871) 231-20-02.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |