“Наманганпахтасаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Акциядорлар диққатига!
“Наманганпахтасаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 10 февраль куни соат 10:00 да Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, Юқори Ровустон МФЙ, Дўстлик кўчаси, 207–уй, мажлислар залида ўтказилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 06 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 10 февраль куни соат соат 09-00да бошланиб соат 10-00гача давом этади.
Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. “Наманганпахтасаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. “Наманганпахтасаноат” АЖ тугатиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.
3. “Наманганпахтасаноат” АЖни ихтиёрий тугатиш муддатини узайтириш.
4. “Наманганпахтасаноат” АЖни тугатиш комиссиясини қайта тайинлаш.
5. “Наманганпахтасаноат” АЖни тугатиш муддати узайтирилиши муносабати билан тугатиш комиссиясининг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
6. Жамият балансидаги Маъмурий бино (бино-иншоотлари)ни Ҳукумат қарорига кўра Наманган вилоят хокимлиги балансига ўтказиш масаласи.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш даврида Сиз, умумий йиғилиш материаллари (ахборотлари) билан “Наманганпахтасаноат” АЖда танишишингиз мумкин. Манзил: Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, Юқори Ровустон МФЙ, Дўстлик кўча 207-уй (собиқ “Интер тола” МЧЖ биноси), Мурожаат учун тел: 97-257-90-01.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар вакиллари ўзлари билан паспорт ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
“Наманганпахтасаноат” АЖ тугатиш комиссияси
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |