Эълон!
Ҳурматли “Ўзпартампонаж” АЖ акциядорлари Сизларни навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.
1.Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алоқа рақамлари, электрон почта манзили – “Ўзпартампонаж” АЖ, Қоровулбозор шаҳри, Қарши шоссеси, телефон, факс: (65)364-13-48, E-mail: uzpartamponaj@mail.ru, info@uzpartamponaj.uz Веб-сайт: uzpartamponaj.uz
2.Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой – 2024 йил 10 февралда, соат 12:00 да, Қоровулбозор шаҳри, Қарши шоссеси, “Ўзпартампонаж” АЖ маъмурий биносида.
3.Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 15.01.2024 йил ҳолатида ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 06.02.2024 йил ҳолатида шакллантирилади.
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. “Ўзпартампонаж” АЖ акциядорларининг 2023 йил 7 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги 3-масаласи бўйича жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган 2 983 031 000 сўм соф фойдаси ҳисобидан жамият якка тартибда ижро органи – директорга Ўз.Рес.ВМнинг 20.12.2020 йилдаги 775–сон қарори (3-банди)га асосан бир йўла тўланадиган бонус тўловига – 2% ни, яъни 59 660 620 сўм тўлаш бўйича қарорни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш.
“Ўзпартампонаж” АЖ
Кузатув кенгаши.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |