| O’ZENERGOTA’MINLASH | Nabiev Jamshid |
Техник
хато туфайли 2023 йил 21 декабрда жойлаштирилган, жамият акциядорларининг 2024 йил 17 январда бўлиб ўтадиган
навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги ахборот қайта жойлаштирилмоқда.
“O’ZENERGOTA’MINLASH” акциядорлик жамияти, 2024 йил 17 январь куни соат 10:00 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Ипакчилик кўчаси, 3 манзилида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш вақти – 09:00 дан 09:50 га қадар амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартиби
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “O’ZENERGOTA’MINLASH” акциядорлик жамиятини “ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI” акциядорлик жамиятига қўшиб олиш йўли билан жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
4. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “O’ZENERGOTA’MINLASH” акциядорлик жамиятининг 1 (бир) дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.
7. “O’ZENERGOTA’MINLASH”акциядорлик жамиятининг 2023 йил якунлари бўйича фаолияти ва молиявий ҳисоботларини текшириш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
Жамият акциядорларининг реестрларини шакллантириш саналари:
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 21 декабрь 2023 йил;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 11 январь 2024 йил.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича ахборотлар (материаллар) бўйича Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Ипакчилик кўчаси, 3 манзили бўйича мурожат қилиниши мумкин.
Жамият акциядорларида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунига мувофиқ жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин.
Жамиятнинг имтиёзли акцияларни сотиб олиш нархи 3 125,00 сўмни ташкил этади.
Жамиятнинг акцияларини сотиб олиш нархи акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланишини маълум қиламиз.Телефон: +99855 501-30-30
Жамият электрон почта манзили: info@uzet.uz
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |