ТАШҚИ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ
“Қўқон механика заводи” АЖ 2024-йил учун Халқаро молиявий ҳисобот
стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари
(МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун танлов
эълон қилади.
Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари:
– Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;
– Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши;
– Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR,СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт.
Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
– иштирокчининг танловда қатнашиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг таклиф этилаётган қиймати;
– аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;
– аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот;
– аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;
– аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;
– суғурта полисининг нусхаси;
Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Қоғозгар кўчаси, 1-уй.
Маълумот учун телефон: (95) 402-07-00, 485-44-00, 401-77-00
E-mail: kmzuz@mail.ru ; Website: www.kmz.uz
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |