+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 23.11.2023   
Дата опубликования модератором*: 23.11.2023   

«1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли акциядорлар!


«1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ (кейинги - ўринларда Жамият) Кузатув кенгашининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ номинал қиймати 1 491 (бир минг тўрт юз тўқсон бир) сўмлик 3 000 000 дона оддий акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи томонидан 2023 йил 20 ноябрь куни L0179 – 8 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади.

Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2023 йил 10 октябрь холатига шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциялар 5 200 (беш минг икки юз) сўм қийматда жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.

Акциялар учун тўловлар пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар пластик карталар орқали хам амалга оширилади. Акциялар учун пул тўловлари “1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI” AJнинг қуйидаги банк хисоб рақамига қабул қилинади: х/р 2021 0000 6001 2495 9005; “InFinBank” АЖ Toшкент вилояти филиали; Банк коди: 01056.

Жамият акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A/859 000 =B

3 000 000*B=C

Шунда:

859 000 Жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони;

3 000 000қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;

А акциядорнинг Жамият устав капиталидаги акциялари сони;

В Жамият устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.

Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар қўшимча маълумотлар олиш учун Жамиятга мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (55) 506-55-09; (98) 337-35-59

23.11.2023

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   45    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.