“EUROASIA INSURANCE” акциядорлик жамияти шаклидаги
Қўшма корхонаси акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
“EUROASIA INSURANCE” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси Кузатув кенгашининг 2023 йил 22 ноябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 13 декабр куни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси 3А-уйда жойлашган Жамият мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 12:00 да бошланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 13 декабр куни соат 11:00 дан 12:00 гача амалга оширилади.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш билан боғлиқ бўлган акциядорларнинг реестри 2023 йил 22 ноябр ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2023 йил 07 декабр ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: info@eai.uz
Кун тартиби:
1. Жамият Устав фондини ошириш тўғрисида;
2. Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисида;
3. Қўшимча акцияларни олишда имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида;
4. Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш тўғрисида;
5. Жамият Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги тахрирда тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг Ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси 3А-уйдажойлашган Жамиятнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Кузатув кенгаши.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |