+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"XOVRENKO NOMIDAGI SAMARQAND VINO KOMBINATI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 16.10.2023   
Дата опубликования модератором*: 16.10.2023   

“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ!!

Вакансия номи: Бошқарув раиси.

Манзил: Ўзбекистон, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 58-уй.

Ойлик маоши: Жамият штатлар жадвалига мувофиқ.

Қўшимча таъминот: Енгил автотранспорт воситаси.

Иш бандлиги: Тўлиқ бандлик.

Кимлар ҳужжат топшириши мумкин: Ушбу эълон талабларига жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқоролари ва чет эл фуқаролари.


Талаблар:

ёши: 35 дан 55 ёшгача;

олий маълумотли бўлиши;

корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;

тим-менеджмент (гуруҳ билан ишлаш ва бошқариш) да етарли тажрибага эга бўлиши;

иқтисодий билим ва кўникмаларга эга бўлиши;

виночилик соҳасини жадал ривожлантириш, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари ҳамда реализация қилиш соҳасида замонавий билимга эга бўлиши.

Шахсий сифатлари:

- менежментнинг барча жабҳаларида етакчиликни ўзлаштириш қобилияти;

- юқори даражадаги стратегик фикрлаш;

- етакчилик фазилатлари ва тажрибасининг мавжудлиги;

- ижобий мотивация ва ишонтириш орқали ўзгаришларни амалга ошириш тажрибаси;

- жавобгарлик, танқидий фикрлаш, таҳлил қилиш қобилияти, стрессга чидамлилик.


Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар:

Иштирокчининг шахсий варақаси(объективка);

Маълумот тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари;

Фуқаролик паспортидан нусха;

Жамиятни ривожлантириш бўйича бизнес-режаси;

Меҳнат дафтарчасидан нусха.

Агар мавжуд бўлса, илмий унвонлари, даражаларини тасдиқловчи ҳужжат, чоп этган мақолалари, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, малака оширганлиги тўғрисида ҳужжатлар, давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисида маълумот, давлат ташкилотлари тавсияномалари;

Юқоридаги талабларга мувофиқ тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


Талабгорларни баҳолаш тартиби: Тасдиқланган комиссия томонидан 5 иш куни ичида талабгор топширган барча ҳужжатлар ушбу лавозим талабларига мослиги ўрганиб чиқилади ва баҳоланади.

Баҳолаш якунланганидан сўнг Комиссия томонидан 6 иш куни ичида мазкур лавозим учун 3 нафардан ошмайдиган энг юқори балл тўплаган номзодлар рўйхати шакиллантирилиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.


Ҳужжатларни топшириш тартиби:

Тақдим этиш шакли: Талабгорлар томонидан эълонда белгиланган талаблар доирасида ўзи ҳақидаги барча ҳужжат ва маълумотларни ёпиқ (махсус) конвертларда тақдим этилади.


Манзил: Самарқанд шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 58-уй манзили бўйича юборилиши лозим.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2023 йил 19 октябр, соат 17:00 га қадар.

16.10.2023

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   42    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.