+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"ANGREN LOGISTIKA MARKAZI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“АНГРЕН ЛОГИСТИКА МАРКАЗИ” АЖ ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 23.09.2023   
Дата опубликования модератором*: 25.09.2023   

“Ангрен логистика маркази” АЖ

ички аудит хизмати ходимлигига номзодларни кўриб чиқиш учун

танлов ўтказиш тўғрисида

ЭЪЛОН

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 108-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октабрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сон Қарори,“Ангрен логистика маркази” АЖнинг устави ва бошқа қонунчилик ҳужжатлариги асосан ишлаб чиқилган ва “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши йиғилишининг 2023 йил ___ сентябрдаги 2-сонли баёни тасдиқланган “Ангрен логистика маркази”АЖ ички аудит хизмати тўғрисида”ни низомнинг “Ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар” деб номланган IV-бобида ички аудит хизмати ходимлари жамиятнинг штатлар жадвалига киритилиши ва ички аудитор сертификатига эга бўлиш шартлиги, ички аудит хизмати ходимлари жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида тайинланиши, ички аудит хизмати ходимларининг сони жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан сертификацияланган икки нафардан кам бўлмаган таркибда бўлиши белгиланган.

Танлов “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши йиғилишининг 2023 йил
22 сентябрдаги 2-сонли баёни билан тасдиқланган “Ангрен логистика маркази”АЖнинг ички аудит хизмати тўғрисида”ги низом талаблари асосида ўтказилади.

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг штат бирлигидаги бўш бўлган 1 нафар 15 разрядли
8 соат иш режимида ишловчи ички аудит хизмати бўлим бошлиғининг ойлик иш ҳақи миқдори
3 439 180 сўмни, 1 нафар 11 разрядли 8 соат иш режимида ишловчи ички аудиторнинг ойлик иш ҳақи миқдори 2 703 890 сўмни ташкил этади.

Танлов асосида ишловчи ички аудит хизматига қабул қилинган раҳбар-ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан меҳнатига ҳақ олиши ва белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши, жамият жамоа шартномасига асосан кузатув кенгаши қарори билан ойлик иш ҳақига қўшиб тўланадиган устама тўловларини олиши, жамият ягона акциядори қарори билан молиявий йил якуни бўйича олинган соф даромаддан меҳнат жамоасига тўлаш учун ажратиладиган мукофот пулларини олиши кафолатланади.

Танловда иштирок этиш учун талабгорлар 2023 йил 1 ноябрга қадар шахсий ҳужжатларини жамиятнинг clangren@bk.ru электрон манзил орқали тақдим этишларини мумкинлиги тўғрисида маълум қиламиз.

Танловда иштирок этувчи кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар “Ангрен логистика маркази” АЖ фаолияти билан яқиндан танишиш учун Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Кузатув кенгаши

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“Ангрен логистика маркази” АЖ

кузатув кенгаши йиғилишининг

  • 2023 йил 22 сентябрдаги
    2-сонли баёни билан

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг ички аудит хизмати тўғрисида”ги

Низоми

I. Умумий қоидалар

1.Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октабрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сон Қарорига,“Ангрен логистика маркази” АЖнинг устави ва бошқа қонунчилик ҳужжатлариги асосан ишлаб чиқилган бўлиб, активларнинг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган ягона талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.

2. Мазкур низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

ички аудит — жамият бошқарувининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича жамият таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти;

ички аудит хизмати — мазкур низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда жамият кузатув кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган жамиятнинг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.

II. Ички аудит хизматининг асосий вазифалари ва функциялари

3. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кузатув кенгашни ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;

ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан жамият бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.

4. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

ҳар йили жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур низомнинг 12-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);

тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;

бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда жамиятнинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонунчилик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда жамиятнинг кузатув кенгашига кўмаклашиш;

жамиятнинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш.

III. Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5. Ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ички аудитни амалга ошириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), жамият мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;

ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун жамиятнинг тегишли мутахассисларини жалб этиш.

Ички аудит хизмати қуйидагиларга мажбур:

ички аудитни амалга оширишда мазкур низом ва бошқа қонунчилик талабларига риоя қилиш;

мазкур низомнинг 13—18-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;

молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;

ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;

жамиятга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда дарҳол жамиятнинг кузатув кенгашига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;

активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.

Ички аудит хизмати қонунчиликка ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

IV. Ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар

6. Ички аудит хизмати ходимлари жамиятнинг штатлар жадвалига киритилиши ва ички аудитор сертификатига эга бўлиш шарт.

7. Ички аудит хизмати ходимлари жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида тайинланади.

8. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларини ҳал этиш учун етарли бўлиши керак ҳамда жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан сертификацияланган икки нафардан кам бўлмаган ички аудитордан иборат этиб белгиланади.

9. Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган унинг раҳбари бошчилик қилади.

Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузади ва уни тасдиқлаш учун жамиятнинг кузатув кенгашига тақдим этади.

10. Ички аудит хизмати ходимларининг касб даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида мунтазамлилик асосида уларнинг малакасини ошириш воситасида сақланиши керак.

11. Ички аудит хизмати ходимлари жамият кузатув кенгаши томонидан ҳар йили аттестациядан ўтказилиши керак.

V. Ички аудит хизматининг мустақиллиги

12. Қуйидагилар ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шартлари ҳисобланади:

ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;

жамият кузатув кенгашининг қарорлари бўйича уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш;

жамият кузатув кенгаши ҳузуридагиаудит қўмитасига бевосита бўйсуниш.

Ички аудит хизмати ва ташқи аудитор бир-бирларига нисбатан мустақил бўлишлари лозим, шунингдек, ўзаро ахборот алмашишга ва ўзларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ҳақли.

VI. Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган талаблар

13. Ички аудит:

тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;

корпоратив бошқариш принципларига риоя қилинишини;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;

солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилишини;

активларнинг ҳолатини;

ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.

Кузатув кенгаш томонидан жамият ихтисосидан келиб чиқиб қонунчиликка мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин.

14. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.

Бунда:

а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;

унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда айбдор мансабдор шахслар шахсан кўрсатилган ҳолда аниқланган сабаблар баёни;

б) корпоратив бошқариш принципларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жамият бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самаралилиги, унинг қатнашчилари (муассислар)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;

корпоратив бошқариш соҳасида қонунчилик бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва жамият бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);

в) жамиятнинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;

аниқланган бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;

г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;

солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;

д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда жамият томонидан қонунчиликка риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жамият томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигини баҳолаш;

ички аудит давомида аниқланган жамият томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонунчиликка номувофиқлигини баён қилиш;

е) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;

жамият таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, унинг аниқ ходимлари ишидаги мавжуд камчиликлар.

Активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Шунингдек ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда жамият ижро органи ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.

15. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.

16. Йиғма ҳисобот:

таҳлилий қисмни;

якуний қисмни;

тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига олиши керак.

17. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми мазкур низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ, ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.

18. Ҳисоботнинг якуний қисми:

жамиятнинг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек ликвидлигига умумий баҳони;

аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.

19. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур.

20. Йиғма ҳисоботлар бевосита жамиятнинг кузатув кенгашига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак. Ҳисоботлар нусхалари тасдиқлангандан кейин жамият ижро органига тақдим этилиши керак.

21. Жамиятнинг ижро органи ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

22. Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.

VII. Ички аудит хизматининг жавобгарлиги

23. Ички аудит хизмати ходимлари:

ўзлари ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;

уларга тақдим этилган ёки улар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан уларга маълум бўлган жамиятнинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг махфийлигига риоя қилинмаганлиги;

олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминланиши учун жавоб берадилар.

24. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қонунни бузишларни бартараф этиш ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавоб беради.

25. Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.

26. Жамиятнинг кузатув кенгаши ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида тайинлайди, шунингдек, аудиторлик ёки назорат қилувчи органлар текширувида ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатади.

27. Аудитор ёки назорат қилувчи органлар текшируви натижасига кўра аниқланган жамият ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ камчиликлар ички аудит хизмати ходимлари (ходими) ваколатини муддатидан олдин тугатишга олиб келади. 

23.09.2023

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   75    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.