+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
“IMKON FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI” AKSIYADORLIK JAMIYATI

​“IMKON FINANS MIKROKREDIT TASHKILOTI” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИГА ХАБАРНОМА!
Дата раскрытия: 26.07.2023   
Дата опубликования модератором*: 26.07.2023   

“IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti”

акциядорлик жамияти акциядорларига

ХАБАРНОМА

«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши 4.000.000 (тўрт миллион) дона, ҳар бирининг номинал қийматида 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган оддий акцияларнинг қўшимча чиқарилуви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 июл куни №В0341-3 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини хабардор қилади.

Жамият устави ва Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 35-36-моддалар талабларига асосан жамиятнинг эълон қилинган акцияларини номинал қийматида сотиб олиш юзасидан, жамият акциядорларининг имтиёзли ҳуқуқи мавжудлигини маълум қилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги, яъни 2023 йил 27 июн кунги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида амалга оширилади.

Ҳурматли акциядорлар жамият устав капиталини ошириш мақсадида эгалигингиздаги акция улушингизни сақлаб қолиш учун, 4 000 000 (тўрт миллион) дона чиқарилувдаги акциялар доирасида, номинал қийматида 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган оддий акцияларни сотиб олишингиз мумкинлигини хабардор қиламиз.

Мазкур имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш эълон қилинган пайтдан эътиборан14 (ўн тўрт) кун ичида амал қилади. Ушбу муддат ичида ўз улушларингизни сақлаб қолиш мақсадида қўшимча акциялар сотиб олиш бўйича жамиятга ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

Жамият акцияларини олиш юзасидан имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг, жамият томонидан сони чекланмаган инвесторлар ўртасида акцияларнинг жойлаштирилиши амалга оширилади.

Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар билан Корпоратив ахборот ягона портали (www.openinfo.uz) ва жамият расмий корпоратив веб-сайти (www.imkonfinans.uz) орқали танишишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар билан танишиш учун Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Темур шох кўчаси 44-а уй манзилида жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносида, хафтанинг иш кунлари соат 900 дан 1800 гача бўлган вақтлар давомида мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон рақами: 78-298-12-35, e-mail: info@imkonfinans.uz

Жамият Кенгаши

26.07.2023 йил

26.07.2023

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   160    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.