+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"O'ZSUVLOYIHA" AKSIYADORLIK JAMIYATI

«O’ZSUVLOYIHA» АЖ «COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШ
Дата раскрытия: 23.06.2023   
Дата опубликования модератором*: 23.06.2023   

«O’ZSUVLOYIHA» АЖ «COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») тамойили бўйича

АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШ

2016 йил 21 июндаги акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан (2016 йил 21 июндаги рақамсиз баённома) «O’ZSUVLOYIHA» ОАда корпоратив бошқарув Кодексининг тавсияларига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

АЖ корпоратив бошқарув Кодексининг тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олган сана: 2016 йил 21 июнь.

«O’ZSUVLOYIHA» ОАда 2022 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини «Winvestment Consult» МЧЖ томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари асосида,677 балл (56%) тўпланди ва «O’ZSUVLOYIHA» АЖ корпоратив бошқарув тизимининг даражаси юқори деб топилди (2023 йил 31 майдаги рақамсиз хулоса).

Корпоратив бошқарув Кодексининг I боб,8-бандига мувофиқ, Кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганда, акциядорлик жамияти “comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини оммавий ахборот воситаларида тўлиқ ошкор этади.

Шу билан бирга, «O’ZSUVLOYIHA» ОА Кодекснинг айрим тавсияларига риоя қилмаслик сабабларини очиб беради.

Кодекс Тавсиялари Тушунтириш
Фаолият очиқлигини таъминлаш мақсадида, АЖошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг АЖ сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда инглиз, рус ва акциядор ҳамда бошқа манфаатдор томонларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга қулай бўлган бошқа тилларга таржимаси билан биргаликда эълон қилинишини таъминлайди. Сайт давлат тилида ва рус тилида, қисман инглиз тилида мажбурий равишда ошкор қилиниши керак бўлган маълумотлар билан тўлиқ таъминланган. Хозирги пайтда маълумотларни инглиз тилига таржима қилиш масаласи режалаштирилмоқда.
Корпоратив бошқарув Кодексининг III боб, 18-бандига асосан, АЖ «Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом» талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади. 2021 йил 30 августда бўлиб ўтган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Кузатув кенгашига мустақил аъзо кўрсатилди. Бироқ, Кузатув кенгашига сайланиш учун тўпланган овозларининг етишмаслиги туфайли акциядорларнинг умумий йиғилишида мустақил аъзо Кузатув кенгашига аъзо бўлмади.

2022 йилда жамият акциядорлари томонидан жамият Кузатув кенгашига мустақил аъзоларни киритиш бўйича таклифлар келиб тушмаган.

Корпоратив бошқарув Кодексининг IV боб, 20-бандига асосан,АЖ акциядорларнинг умумий йиғилишида шахсан иштирок эта олмайдиган акциядорлар учун электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш имонияти ва шароитини яратади. Корпоратив бошқарув кодексининг ушбу тамойилига тўлиқ риоя қилинмаслигининг асосий сабаби акциядорларнинг электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда) овоз бериш имкониятлари ва шарт-шароитларининг йўқлиги ҳисобланади. Акциядорларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкониятини яратиш масаласи ёки видеоконференцалоқа режимидагиимкониятларни яратиш режалаштирилмоқда.
Корпоратив бошқарув Кодексининг V боб, 22-бандига асосан,АЖда самарали бошқариш учун турли хил бошқарув усулларидан фойдаланиш тавсия етилади, шу жумладан SWOT, GAP таҳлил қилиш ва бошқа ёндашувлар, махсус дастурий маҳсулотлар ва бошқалар. «O’ZSUVLOYIHA» АЖ ўз фаолиятида махсус дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланади.Бухгалтерия бўлимида«БИС» дастуридан фойдаланади (Бухгалтерская интеграционная система).Ижроия органи томонидан АЖ ходимларини «1С: Бухгалтерия». бўйича ўқитиш амалга оширилмоқда.Шу билан бирга, бошқа дастурий маҳсулотлар, бошқарув усуллари ва бошқа ёндашувлардан фойдаланиш, шунингдек, замонавий бошқарув тизимларини жорий этишни молиялаштириш режалаштирилмоқда.
Корпоратив бошқарув Кодексининг VI боб, 25-бандига асосан,АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этади. «O’ZSUVLOYIHA» АЖда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш қимматли қоғозлар бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.Шу билан бирга, Кодекс талабларига мувофиқ ва корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида корпоратив маслаҳатчини жалб қилиш режалаштирилмоқда.Хусусан, Кузатув кенгаши томонидан «O’ZSUVLOYIHA» АЖ корпоратив маслаҳатчиси тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.
23.06.2023

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   151    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.