+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"O'ZBEKISTON IPOTEKANI QAYTA MOLIYALASHTIRISH KOMPANIYASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

"ЎЗИҚМК" АЖНИНГ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ КОДЕКСИ ТАВСИЯЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ХАБАРНОМА
Дата раскрытия: 15.06.2023   
Дата опубликования модератором*: 16.06.2023   

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш тўғрисида

ХАБАРНОМА

2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача бўлган давр учун

«Риоя қил ёки тушунтир» («comply or explain») халқаро тамойили бўйича ЭЪЛОН

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг (“ЎзИҚМК” АЖ) 2020 йил 25 майдаги акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан, жамият 2020 йил 25 майдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси (кейинги ўринларда Кодекс деб юритилади) тавсияларини ихтиёрий равишда амалга ошириш мажбуриятини олган.

“ЎзИҚМК” АЖ 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача бўлган даврда ўз фаолиятини Кодекс тавсияларига мувофиқ амалга оширганлигини ва келгусида ҳам уларга риоя қилишини маълум қилади.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари қуйидаги баъзи истиснолар билан амалга оширилди.

I. Кодекснинг III бўлими 15-банди:

3-хатбошисининг тавсиясига кўра, акциядорлик жамиятлари (кейинги ўринларда АЖ) акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг акциядорлик жамиятлари ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади.

Бугунги кунда “ЎзИҚМК” АЖбизнес-жараёнлари ва лойиҳаларнинг айнан “ЎзИҚМК” АЖ ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги йўналишида таҳлил ўтказиш хизматларини кўрсатувчи мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчилар хизматидан фойдаланмайди.

Шу билан бирга, “ЎзИҚМК” АЖКузатув кенгаши томонидан ҳар йили “ЎзИҚМК” АЖфаолиятининг бизнес-режа, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, “ЎзИҚМК” АЖнинг ривожланиш стратегиясига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади.

Кейинчалик, айнан “ЎзИҚМК” АЖ ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги йўналишида таҳлил ўтказиш бўйича ташкилотларнинг хизматидан фойдаланишга зарурият бўлганда, тармоқ хусусияти, ҳамда “ЎзИҚМК” АЖ фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур масалада таҳлил ўтказилади.

5-хатбошисининг тавсиясига кўра, АЖнинг ички аудит хизматига ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши АЖга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколатини беради.

Бугунги кунда “ЎзИҚМК” АЖ таркибида 50 фоиздан зиёд улуши жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар мавжуд эмаслиги туфайли жамият ички аудит хизматига мазкур ваколат берилмаган.

8- ва 10-хатбошиларининг тавсиясига кўра, АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини АЖ номидан овоз бериш тартиби белгиланади, АЖ ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилинади.

Бугунги кунда “ЎзИҚМК” АЖ нинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд эмас. Шу билан бирга, унинг таркибига корхона ва ташкилотлар кирганда, уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Кодекснинг тавсияларига амал қилинади.

II. Кодекснинг IV бўлими 20-банди:

9-хатбошисининг тавсиясига кўра, АЖ маблағлари ҳисобидан миноритар акциядорлик қўмитасини таъминлаш харажатини қоплайди (миноритар акциядорлик қўмитаси тузилган тақдирда).

“ЎзИҚМК” АЖ да миноритар акциядорлик қўмитаси ташкил этилмаган. Қўмита ташкил этилганда мазкур тавсия бажарилади.

III. Кодекснинг V бўлими 24-банди тавсиясига кўра: АЖ мажбурий равишда акциядорлари таркибига (қонун ҳужжатлари белгиланган ҳолатлардан ташқари) АЖни бошқариш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилишда иштирок этувчи стратегик хорижий инвесторларни жалб қилади.

“ЎзИҚМК” АЖ “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари жумласига киради. Мазкур қонуннинг 17-моддасига асосан нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ва фақат нобанк кредит ташкилотининг муассислари (иштирокчилари, акциядорлари) томонидан киритилган пул маблағларидан ташкил топади. Юқорида кўрсатиб ўтилганларни инобатга олиб, “ЎзИҚМК” АЖ да мазкур тавсияни бажаришнинг имкони йўқ.

IV. Кодекснинг VI бўлими 25-банди:

6-хатбошисининг тавсиясига кўра, акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул ходим ёки бўлинмани белгилайди.

“ЎзИҚМК” АЖ нинг янги ташкилий структурасига янги штат бирлиги, яъни акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул корпоратив муносабатлар мутахассиси штат бирлиги киритилди. “ЎзИҚМК” АЖ нинг янги ташкилий структурасини тасдиқлаш масаласи “ЎзИҚМК” АЖ акциядорларининг 2022 йил якунлари бўйича умумий йиғилиши кун тартибига киритилган.

9-хатбошисинингтавсиясига кўра, кузатув кенгаши аъзолиги учун номзодларга малака талаблари, шу жумладан, устав капиталида давлат улуши бўлган АЖда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан берилган корпоратив бошқарувчи малака аттестати мавжудлиги талабларини белгилайди (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари).

15.06.2023

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   202    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.