+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ” АЖ БОШҚАРУВИ РАИСИНИНГ РАҚАМЛАШТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ (АКТ) РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Дата раскрытия: 18.07.2022   
Дата опубликования модератором*: 18.07.2022   

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раисининг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларни (АКТ) ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига танлов эълон қилади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Чэт эл фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли
кўллаб-кувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
87-сон Фармонига асосан мазкур танловда хотин-қизларнинг иштирок этишлари мамнуният билан қабул қилинади.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 23 уй.

Асосий фаолият:

Жамият учун аниқ белгиланган рақамли стратегия ва бизнес режани ишлаб чиқиш ва барча тегишли рақамли ташаббуслар стратегик режалаштириш жараёнига тўлиқ интеграция қилишини таъминлаш. Технологик имкониятлар ва улар билан боғлиқ бошқариш харитасини яратиш, Жамият учун рақамли ўтиш ва амалга ошириш режалари, ушбу режаларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш. Рақамли портфелни ишлаб чиқиш ва кейинчалик бошқариш. Рақамли инвестицияларни ижобий рақамли трансформациясига эришиш учун корхонанинг асосий ишлаш кўрсаткичлари билан боғлаш. Ходимларнинг етарли малакага эга бўлишини ва ўқитилишини таъминлаш, ўқув эҳтиёжларини кўриб чиқиш ва “ИЭС” АЖ корхоналарида АКТ тизимини самарали қўллаш ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун зарур тренингларни ташкил этиш. Ташкилот ичида ва ташқарисида вақолатлардан фойдаланган ҳолда ички ва ташқи рақамли АКТ-тизимларни яратиш, бошқариш ва ривожлантириш. Жамиятнинг маълумотлари ва самарадорлигини яхширок бошқариш учун дастурий таъминотдан фойдаланиш. Зарур бўлганда ечимларни тақдим этиш учун кенг доирадаги ташқи ҳамкорлар ҳақидаги маълумотларни сақлаш. Тегишли ўринбосарлар ва бошқарма (бўлимлар) раҳбарлари билан ишлаш. “ИЭС” АЖ рақамли ютуклардан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали электрон давлат хизматларини янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш. Жамият тизимидаги корхоналарнинг фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, очиқ маълумотлар ва бошқа маълумотларни Интернет тармоғига жойлаштириш чораларини кўриш. Рақамли инфратузилманинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, Жамият корхоналарида электрон маълумотлар ва ҳужжатларни ҳимоя қилиш.

Малака талаблари:

1. Ахборот технологиялари, информатика, муҳандислик, бизнес бошқаруви ёки унга тенглаштирилган йўналишлар бўйича олий маълумот. 15 йилдан ортиқ ушбу йўналишда иш тажрибасига эга ва шу жумладан корпоратив ахборот технологиялари ва менежмент соҳасида раҳбар лавозимларида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиш;

2. Инглиз, рус ёки ўзбек тилларини мукаммал билиш;

3. Жамоани мувофиқлаштириш ва бошқариш, мулоқот қобилиятлари;

4. Ахборот технологиялари ва телекоммуникация тизимлари, корхона ресурсларини режалаштириш (ЕРП) билан боғлиқ бир қатор соҳаларда тажрибага эга бўлиш;

5. АКТ тизимларини харид қилиш, жойлаштириш ва ишлатиш бўйича тажрибага эга бўлиш;

6. Корхоналарнинг даромадларини ошириш ва операцион харажатларини камайтириш бўйича тажрибага эга бўлиш;

7.Иқтисодий тузилмани ишлаб чиқиш, рақамли офис яратиш, рақамли операцияларни амалга оширишни билиш;

8. Илмий унвон ва даражалар мамнуният билан қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзод танлов санасидан 3 кун олдин Жамиятга қуйидагиларни тақдим этиши керак:

- алоқа маълумотлари ва тақдим этилган хужжатлар рўйхати кўрсатилган танловда иштирок этиш учун ариза;

- шахсни тасдиқловчи хужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси, олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси, шунингдек, қўшимча маълумот ҳужжатлари, олдинги иш жойидан тавсияномалар нусхалари;

- номзоднинг маълумотномаси-объективкаси (резюме);

- рақобат таклифи.

Мурожаат муҳрланган конвертда топширилади.

Номзоднинг тендер таклифи:

- идоравий қонун ҳужжатлари ва рақамли трансформация дастурлари ҳамда ахборот тизимлари ва жамият ресурсларини кенг жорий этиш бўйича йўл ҳариталари бўйича таклифлар;

- ахборот тизимлари ва ресурслари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этиш, ахборот тизимлари ва ресурслари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонида кўрсатилган бошқа масалалар бўйича таклифлар.

Ҳужжатлар душанбадан жумагача соат 9.30 дан 17.00 га қадар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 23 уй. Электрон почта манзили: info@tpp.uz.

Танловда иштирок этиш учун аризаларни дастлабки саралашнинг таҳминий санаси 2022 йил 18 июлдан 2022 йил 31 июлгача.

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун “ИЭС” АЖ Ходимлар билан ишлаш бўлимига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: + 998-71-276-47-93, + 998-71-231-94-42.

18.07.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   814    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.