+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"QASHQADARYO NEFT-GAZ QURILISH VA TA`MIRLASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 29.12.2021   
Дата опубликования модератором*: 29.12.2021   

Қашқадарё нефт-газ қурилиш ва таъмирлаш” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг танлов асосида саралаб олиш”

Танловда иштирок этиш учун қизиқиш билдирган Ўзбекистон Республикаси фукаролари ва чет-эл давлатлари фуқаролари таклиф этиладилар.

Жойлашиш манзили: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Жайхун кўчаси, 2-уй

Фаолиятининг асосий йўналишлари: Қурилиш ва монтаж ишлари.

Лавозим номи: “Қашқадарё нефт-газ қурилиш ва таъмирлаш” акциядорлик жамияти бошқарув раиси

Вазифалар: Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Қашқадарё нефт-газ қурилиш ва таъмирлаш” АЖ уставига асосан жамиятнинг барча фаолият турларига умумий раҳбарлик қилиш.

Танлов иштирокчиларига қуйиладиган талаблар:

Олий (юридик, иқтисодий, техник (мухандислик)) маълумот;

Тил билиш: давлаттилида эркин мулоқот (чет-эл менеджерлари учун шарт эмас);

Акциядорлик жамияти ижро органининг норматив хужжатлари ва лавозим йўриқномаси билан белгиланган мажбуриятларни бажариш учун талаб этиладиган професионал билим ва кўникмаларга эга бўлиш;

Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайдилар:

- Нефтгаз ёки қурилиш соҳасида раҳбар лавозимларда камида 3 йиллик иш стажига эга бўлмаган;
- юридик шахснинг якка ижроия органи вазифасини бажарган,коллегиал тартибдаги ижроия органи таркибига кирган ёки юридик шахснинг таъсисчиси бўлган даврда, уларнинг айби билан лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тегишли фаолият турини амалга ошириш учун такдим этилган лицензиянинг амал қилиши тухтатилса, агар тўхтатилган вақтдан 3 йиллик муддат ўтмаган бўлса;

- иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлари ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлари учун судланганлиги тугалланмаган шахслар;

- юридик шахс банкрот деб топилган вақтда якка ижроия органи вазифасини бажарган ёки юридик шахснинг коллегиал ижроия органи таркибига кирган шахслар, банкрот деб топилган вақтдан 2 йил ўтмаган бўлса;

- Кузатув кенгашининг бошқа аъзолари ёки Жамиятнинг раҳбари билан қариндошлик муносабатларига эга шахслар.

Танловда иштирок этиш учун ташаббускор томонидан жамиятга тақдим этиши шарт бўлган хужжатлар:

- тақдим этилган хужжатлар рўйхати ва алоқа маълумотлари кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш учун ариза;

- шаҳсини тасдиқловчи хужжат нусҳаси, меҳнат дафтарчаси нусҳаси ёки меҳнат тажрибасини тасдиқловчи хужжат, олий маълумот тўғрисидаги хужжат нусҳаси, ҳамда қўшимча маълумотга эга бўлганлиги тўғрисидаги хужжатлар нусҳаси;

- Номзод анкетаси (объективка);

- лавозим мажбуриятларини бажаришни тасдиқловчи тиббий маълумотнома;

- Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси;

- танлов таклифи (алохида конвертда ёпилган ва клейланган ҳамда имзоланган ҳолда тақдим этилиши шарт).

Танлов таклифи номзод томонидан хақиқатдаги молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилади ва ўрта истиқболда корхонани ривожлантиришни стратегик режаси кўзда тутилган бўлиши керак, бунда:

- корхонани бошқариш бўйича келгуси йилга мулжаланган аниқ режа;

- корхонани вазифаларини самарали ижро этиш ва хатарларни таҳлил қилиш натижалари ҳамда корхона техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини яхшилаш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф;

- корхонани ривожлантириш учун инвестиция жалб қилиш бўйича таклиф;

- корхонани асосий молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклиф;

- қўшимча қурилиш монтаж ишларини бажариш бўйича аниқ буюртмачи номи, иш қиймати ва муддати кўрсатилган ҳолда шартнома тузиш режаси.

Аризалар 2022 йил 15 январ куни соат 16-00гача қабул қилинади; душанба-жума кунлари 08.00 дан 16.00 гача (махаллий вақт бўйича) Қашқадарё вилояти, Қарши шахри, Жайхун кўчаси 2- уй. Хужжат тақдим этишнинг охирги куни: 2021 йил 15 январь, соат:16:00. Электрон манзил: kngsr.uz@inbox.ru, Танловда иштирок этиш ва ўтказилиши билан боғлиқ қўшимча маълумот олиш учун жамиятнинг ходимларни бошқариш ёки акциядорлар билан корпоратив алоқалар бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз. +998915973883, +99899 745-17-41.

29.12.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   883    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.