| 1. |
ЭМИТЕНТ НОМИ |
||
| Тўлиқ: | "Toshkent qishloq xo'jalik mahsulotlari ulgurji bozori" aksiyadorlik jamiyati | ||
| Қисқартирилган: | "Toshkent qishloq xo'jalik mahsulotlari ulgurji bozori" AJ | ||
| Биржа тикери номи: | Маълумот йўқ | ||
| 2. |
БОҒЛАНИШ |
||
| Жойлашган ери: | г. Ташкент, Бектемирский район, Ташкентская автомобильная кольцевая дорога | ||
| Почта манзили: | г. Ташкент, Бектемирский район, Ташкентская автомобильная кольцевая дорога | ||
| Электрон почта манзили: | Ulgurji_830@mail.ru | ||
| Расмий веб-сайт: | www.toshkent-ulgurji.uz | ||
| 3. |
МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ |
||
| Муҳим факт рақами: | 6 | ||
| Муҳим факт номи: | Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар, шу жумладан кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари | ||
| Йиғилиш тури: | заседания наблюдательного совета | ||
| Йиғилишни ўтказиш санаси: | 24.01.2024 | ||
| Йиғилишнинг баённомаси тузилган сана: | 24.01.2024 | ||
| Йиғилишни ўтказишн жойи: | жамият маъмурий биноси | ||
| Йиғилиш кворуми: | 100.00 | ||
| № | Овозга қўйилган масалалар | Овоз бериш натижаси | |||||
| рози | қарши | бетараф | |||||
| % | Миқдори (Дона) | % | Миқдори (Дона) | % | Миқдори (Дона) | ||
| 1 | . Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акциялар чиқарилиши йўли билан кўпайтириш ва уларни жойлаштириш муддатлари ҳамда шартларини белгилаш тўғрисида | 100.0 | 5 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш ҳақида | 100.0 | 5 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| № | Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорнинг тўлиқ шакли |
| 1 | 1. “Toshkent qishloq xo‘jalik mahsulotlari ulgurji bozori”АЖнинг устав капитали номинал қиймати 1 480 (бир минг тўрт юз саксон) сўмдан бўлган 36 397 681 (ўттиз олти миллион уч юз тўқсон етти минг олти юз саксан бир) дона умумий қиймати 53 868 567 880 (эллик уч миллиард саккиз юз олтмиш саккиз миллион беш юз олтмиш етти минг саккиз юз саксон) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар чиқариш орқали кўпайтирилсин. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш муддати ва шартлари қуйидагича белгилансин: акцияларни жойлаштириш усули – ушбу чиқарилишдаги акциялар Жамият акциядорларига имтиёзли равишда олиш ҳуқуқини қўллаган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлигига ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади. акцияларни жойлаштиришнинг муддати – Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш, акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмасдан амалга оширилади. акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот ва акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи тўғрисидаги билдиришнома қонунчиликка мувофиқ эълон қилиниб, акциядорларнинг чиқарилаётган акцияларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги биринчи кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади. акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган сана, бироқ давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим. акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – чиқарилаётган акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади. Акциялар жойлаштирилиши жараёнида андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмайди. Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугагунига қадар чиқарилаётган акциялар имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштирилмайди. Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар Тошкент шаҳар ҳокимлигига жойлаштирилади. Чиқарилаётган акцияларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга. Акциядор ушбу чиқарилишдаги акцияларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлади. Жамият акцияларини имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана ҳолатига шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин. Жамият акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 10 (ўн) кун ичида оммавий ахборот воситаларида билдиришномани эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни олишни таклиф этади. Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак. Акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш баҳоси – ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш, шу жумладан имтиёзли хуқуққа эга акциядорлар ўртасида жойлаштириш 1 480 (бир минг тўрт юз саксон) сўмдан амалга оширилади. акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида фақат пул маблағлари билан нақд ва (ёки) нақдсиз шаклда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳукумат (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси) қарорларига мувофиқ миллий валютада нақдсиз пул маблағлари орқали амалга оширилиши мумкин. Имтиёзли ҳуқуқ бўйича жойлаштириладиган акциялар учун тўловлар нақд ва нақдсиз пул маблағлари кўринишида қабул қилинади. Акциялар учун пул маблағлари «Халқ банки» АТ Бектемир филиалининг қуйидаги ҳисоб рақамга қабул қилинади: ҳ/р 202088000904006821001, МФО 01125, СТИР 207215726, Банк жойлашган манзил: 100182, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Байқаро кўчаси, 25 уй. ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови воситалари ушбу чиқарилиши ҳақиқий эмас деб тан олинган кундан бошлаб ўн куни ичида эмитент томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади. |
| 2 | Жамиятнинг қўшимча акциялари чиқарилиши тўғрисидаги қарор иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| Ижро этувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.: | Джумаев Отабек |
| Бош ҳисобчи Ф.И.О.: | Каримов Абдурасул Джураевич |
| Веб-сайтда маълумот жойлаштиришга ваколатли шахснинг Ф.И.О.: | Абдурахмонова Ирода Фуркатовна |
| Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола | |
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |